Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1268,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3 % га тенг. 

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28271,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6938,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17736,7 млрд. сўмни ташкил қилган.