«Мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда. Таҳлилларга кўра, охирги 3-4 ҳафтада касалланиш кўрсаткичи бирмунча пасайган.

Ҳозирда иккита асосий йўналишда иш олиб бориляпти: 1) эмлаш жараёнини ташкил этиш. Бунда моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти ва музлатгич занжирини сақлаш масаласи кўзда тутилган; 2) вакциналарни харид қилиш.

3168 та эмлаш пункти ва 860 дан зиёд мобил бригада ташкил этилган. Бу йўналишда зарур воситалар учун 6 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилган ва харид жараёнлари амалга оширилмоқда.

10 мингдан ортиқ вакцинатор, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокор эмлаш жараёнига тайёргарлик кўришган».