Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилиб, 35 таси қайта таъмирланган.

“Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.