Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори ўринбосари — Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.
«Бугунги имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир, бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан-тўғри ишларни бошлаш имконини беради», — деди Отабек Аманов.
«Бугун имзоланган баённома томонларнинг норматив ва молиявий мажбуриятлари нуқтаи назаридан устувор шартларнинг бажарилишини белгилаб беради. «Росатом»нинг муҳандислик бўлими КҚАЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш бўйича фаол босқичга ўтишни бошлайди», — дея маълум қилди АСЭ ОАЖ Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруков.
АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар июнь ойида бошланган, унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш штаби жойлаштирилиб, режалаштирилган муддатда ишларни бошлаш имконини берадиган устувор вазифалар белгилаб олинган. Август ойининг охирида атом электр станцияси қурувчилари учун вахта шаҳарчасини яратиш ишлари бошланди.
Бу атом электр станцияси фаолият юритаётган ҳудудни анъанавий комплекс ривожлантириш йўлидаги биринчи қадамдир — ҳудудда маданий-маърифий лойиҳалар, тиббиёт ташкилотлари пайдо бўлади, аҳоли яшаш пунктлари одамларни яшашга, саноат корхоналари ва тижорат ташкилотларини эса меҳнатга жалб қилиши кутилмоқда, дея таъкидламоқда «Ўзатом» агентлиги.