Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 109,2 % ни ташкил этди.

Мазкур даврда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 16,1 миллион сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 114,5 фоиз, реал ўсиш суръати 107,3 фоиз даражасида қайд этилди.