Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шу йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37 134,2 минг кишини ташкил этган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 334,5 минг кишига кўпайган бўлса, шу йилнинг ҳар бир ойида ўртача 55,7 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.