Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,1 миллион кишини ташкил этмоқда.

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган.

Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.