Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори Ҳакимжон Икромов ЎзАга маълум қилган.

Алимент ундируви 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,
  • 1 октябрдан бошлаб, қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,
  • хусусий сектор ва бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.

Шунингдек, 1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошади.

Маълумот учун: агар алимент тўловчи шахс ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.