Учрашув давомида, ўзаро етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва ветеринария, қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон билан Беларус Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги савдоси, фан ва аграр таълим соҳасида яқин ҳамкорлик ўрнатилган, шунингдек, чорвачилик, ветеринария ва ўсимликлар селекцияси соҳасида фаол ўзаро алоқалар йўлга қўйилган.

Самимий руҳда бошланган учрашувда Иброҳим Абдураҳмонов Беларус Республикаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жуда катта кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу эса мамлакатларимиз учун бирдек манфаатли эканини эътироф этди.

Қолаверса, Белоруссиянинг «Ягодка» фермер хўжалигида «ин-витро» усулида етиштирилган голубика кўчатларининг элита навларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида голубика етиштириш бўйича экспериментал кўргазмали майдон яратиш лойиҳаси келишиб олинди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари жорий йилнинг 7 февралда ўтказиладиган «II Ҳудудлараро форум» доирасида кенгайтирилган мулоқот жараёнида муҳокама қилинишига келишиб олинди.