"Ўзбекнефтегаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаевнинг “S&P Global” га маълум қилишича,  март ойининг охири ва апрел ойи давомида Тошкентда бензинга талаб 70-80 фоизга, республиканинг бошқа минтақаларида эса ўртача 60-65 фоизга пасайгани кузатилди. Шунингдек, май ойида АИ-80 бензинининг нархи ҳам сезиларли даражада пасайди.

Давлатимиз раҳбарининг "Нефт ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ, нефтни қайта ишлаш заводлари уларни эндиликда биржа савдолари орқали сотмоқда.