Марказ матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, ушбу амалиёт мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасидаги янги босқични бошлаб берди ва тиббиёт тарихида муҳим ютуқ сифатида қайд этилди.

Амалиёт давомида ортопед-жарроҳлар суякнинг қон билан таъминланишини тиклаб, некроз жараёнининг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу усул бемор соғлиғи тикланишида ва соғлом ҳаётга қайтишида муҳим аҳамият касб этади.

Операция натижасида бемор соғлиғи тезда барқарорлашди ва унинг ҳаракатланиш имкониятлари қайта тикланди, – дейди Марказ матбуот хизмати раҳбари Зулайҳо Мусурмонова. – Мазкур жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасининг ривожланишини кўрсатади ва келгусида янада мураккаб тиббий амалиётларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.