Видеоконфренция Ҳиндистоннинг Emmay Enterainment продюсерлик компанияси томонидан умумий бюджети 9 миллион долларлик веб-сериал лойиҳаси бўйича ташкил этилди. Ҳиндистон томонидан тахминан 1 миллион доллар маблағ Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари учун ажратилади.
Тасвирга олиш ишларининг маълум қисми юртимизнинг Бухоро, Хива, Самарқанд вилоятларида амалга оширилиши келишиб олинди. Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, суратга олиш ишларининг тахминий санаси ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳиндистонлик киномутахассислар халқаро парвозлар билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашишига умид қилган ҳолда, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиришаётганини маълум қилишди.
Ушбу нуфузли лойиҳа келажакда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига замин яратади.