Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шимолий ҳудудларда фақат 3−4 март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража, республика шимолида −3…+2 даража, кундуз кунлари +10…+15 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида эса ҳарорат қисқа муддатга +7…+10 даражагача пасаяди. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади.

2−6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади. Душана ва сешанба кунлари кундузи ҳарорат +11…+13 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат асосан кечалари +4…+7 даража бўлади, кундуз кунлари +8…+10 даражагача пасаяди.