«7 миллион аҳолини икки маротаба эмлаш учун жами 15 миллионга яқин доза вакцина олиб келинади. Дастлабки босқичда биз 100 минг доза вакцинани олиб келиб, 50 мингга яқин аҳолини ушбу касаликка қарши эмламоқчимиз», деди у.

2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиши ҳақида молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилган эди.