Уларнинг энг катта қисми Ҳиндистон фуқаролари – 13 060 нафар. Кейинги ўринларда Туркманистон – 4 884 нафар, Покистон – 1 165 нафар ва Қозоғистон – 1 129 нафар қайд этилган.
Хорижий талабалар орасида энг оммабоп йўналиш тиббиёт бўлиб, ушбу йўналишда 16 476 нафар хорижий талаба ёки хорижий талабалар контингентининг қарийб 67 фоизини қамраб олган.
Энг кўп хорижий талабалар Тошкент давлат тиббиёт университетида – 4 155 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт университетида – 4 153 нафар, ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетида – 2 886 нафар, Бухоро давлат тиббиёт институтида – 2 178 нафар ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида – 1 917 нафар.
Сон бўйича ТОП-10 таликка, шунингдек, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Урганч давлат тиббиёт институти, Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳам киради.
Олий таълим ташкилотларининг мазкур индикатор бўйича натижалари ва тоифалар кесимидаги рейтинги билан илова қилинаётган батафсил ахборот-таҳлилий шарҳда танишишингиз мумкин.
HEMIS маълумотлари асосида тайёрланди.