Тадқиқот Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти М.Бектурсунова, илмий раҳбари проф. И. Абдуллаев ҳамда Россия Фанлар академиясининг Зоология институти олими Др. Д. Логунов ҳамкорлигида олиб борилди.
Янги тур Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси шарқий қисмида — Барса-Келмес ботиғи ҳудудида аниқланган.
Фан учун тавсифланган янги тур — Каракумоса устюртиcа деб номланди.
Тур номи Устюрт платоси номидан олинган бўлиб, унинг тип ҳудудига боғлиқлигини билдиради.
Ҳолотип намунаси 2025 йил июль ойида йиғилган. Намуналар морфологик ва таксономик таҳлиллар асосида ўрганилган. Тип намуналар Россия ФА Зоология институти коллекциясида сақланмоқда.
Мазкур кашфиёт билан Каракумоса жинсига мансуб турлар сони 19 тага етди.
Тадқиқот натижалари халқаро нуфузли Арачнологй журналида эълон қилинди.
Бу янгилик Ўзбекистон зоология илм-фани учун муҳим қадам бўлиб, мамлакатимиз биохилма-хиллигини ўрганиш борасидаги изланишлар давом этаётганини яна бир бор тасдиқлайди.