Мазкур Алифбо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ ТД ва Адлия вазирлиги, Бош прокуратура билан ҳамкорликда эълон қилинган грант танлови доирасида ишлаб чиқилди.

Лойиҳа ижрочиси — «Мулоқот» нодавлат ташкилоти.

Алифбо болалар, ёшлар ва педагог-мураббийлар учун мўлжалланган.

Алифбо ҳаётда тез-тез учраб турадиган 25 та атамани тақдим этади. Алифбони тайёрлашда рассомлар ва ҳуқуқшунослар, лойиҳа аъзоларидан иборат бўлган муаллифлик жамоаси ҳазил йўналишига амал қилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, жамиятда коррупцияга қарши нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга ижодий ёндашишган.