Жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ ташаббуси билан 12 та «ФЛЙГТ» концептор насоси ишга туширилди. Ушбу замонавий насослар Швециянинг «Хйлем Инc.» корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, корпорациянинг Марказий Осиёдаги расмий дистюбитори «Фреэ Лине Грооп» компанияси томонидан етказиб берилган.

Маълумки, Пахтакор тумани ҳудудида 1970 йилларда марказий оқова сув иншоотлари ва оқова сув тармоқлари қурилиши бошланиб, 1982 йилда қурилиш ишлари тугалланган ва кўп қаватли уйлар учун канализация тизими ишга туширилган. Шу пайтгача туманда 7 та оқова сувларни ҳайдаш насос станцияси мавжуд бўлиб, шундан 5 таси 40 фоиз қувватда ишлаб келган, қолган 2 таси маиший чиқиндиларга тўлиб қолгани натижасида ишламаган.

Эндиликда «Смарт» технологиясига эга «ФЛЙГТ» насослари ушбу муаммони бартараф этишга ёрдам беради. Шунингдек, энергиятежамкор ушбу насослар сув остига ўрнатилиб, масофадан бошқарилади. Бу афзаллик ишчиларнинг 8-10 метр чуқурликка тушиб, оғир шароитларда ишлашига ҳам барҳам беради.

Куни кеча ташкил этилган семинарда «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖнинг бошқа ҳудудий корхоналари мутахассислари ушбу замонавий насослар эксплуатацияси, ўзига хос афзаллик ва қулайиклари ҳақида билим ва кўникмаларини оширди. Семинарда «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ директори Зокир Мамарасуловга ақлли оқова сув насос тизими мувафаққиятли ишга туширилгани муносабати билан «Хйлем Инc.» корпорацияси ва «Фреэ Лине Грооп» компаниясининг махсус сертификати топширилди.

«Жиззах сув таъминоти» Ахборот хизмати