АОКАда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар ишлари, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқ таълим вазирлиги қошидаги Республика ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностика маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, Ўзекистонда ўсмирларнинг руҳий саломатлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 15,4 фоизи ўртача ва ўта оғир хавотир ҳолатида экани ҳамда 9,8 фоизи депрессияга дуч келгани аниқланган. Юнисеф ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган ушбу тадқиқотда республикадаги барча 14 та ҳудуддаги 299 та мактабнинг 22854 нафар ўқувчиси иштирок этди. Тадқиқот орқали ўспиринларнинг эҳтиёжларини, уларнинг руҳий саломатлиги ва руҳий-ижтимоий фаровонлигига таъсир қилувчи мактаб билан боғлиқ омилларни ўрганиш мақсад қилинган.

Тадқиқот ўсмирларнинг руҳий саломатлигига таъсир қилувчи асосий ҳимоя ва хавф омилларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Натижаларга кўра, ўқувчилар ҳамда ота-оналар энг кўп дуч келадиган тўсиқлар сифатида стигма ва хижолат бўлиш масаласида, мактаб психологи ва руҳий саломатлик борасида бошқа жамоат ресурслари ҳақида маълумотга эга эмас.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, 10 фоиздан ошиқ ўқувчилар ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди ва ажратишни бошдан кечиради «Мактаблар академик таълим тузилмалари бўлибгина қолмай, талайгина ўспиринлар кўп вақтини ўтказадиган жойдир. Шунинг учун мактаблар ҳимояни таъминлаши мумкин, бироқ ўспиринларнинг руҳий саломатлигига таъсир қилиши мумкин бўлган хавф омиллари ҳам мавжуд», — деди Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг директори Лилия Гайнутдинова.

Тадқиқот бўйича ҳисоботда мактабларда руҳий саломатлик бўйича ўтказиладиган тадбирлар, бошқа секторлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тавсиялар ҳам акс этган.