Унинг ишлаш тартиби қуйидагича:
Жаҳон савдо ташкилоти академия ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида тайёрлайди, Бизнес академияси ҳалқа иштирокчиларини ўқитади, «АлиБаба» компанияси тингловчиларга тажриба учун ўз платформасини очиб беради. Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси академия талабаларини иш билан таъминлаб, бутун экспорт ҳалқаси ишлашини назорат қилади. Бу эса юртимизда, экспорт муҳити тўлиқ ва тўғри ишлашига замин яратади.
Шу мақсадда Фарғона шаҳрида илк тадбиркорлик ва бизнес Академияси ташкил этилди.
Унда ўқувчилар халқаро савдо ҳуқуқи, логистика, маркетинг, рақамли тижорат йўналишлари бўйича ўқитилади.
Ҳозирча у ерда 40 нафар талаба ўқиши мумкин. Талабгорлар ёш, бизнес муҳитидан хабардор ва чет тилларини билиши тавсия этилади. Улар илк кунданоқ Хитойнинг гигант компанияси «Алибаба»да иш бошлайди.

Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг мазкур онлайн тижорат компанияси билан келишувига асосан «Алибаба» бизнес академия ўқувчиларига ўз платформасини очиб беради.
Талабалар ҳар бир амалга оширган электрон тижорий иши учун 1% дан 5 % гача ҳақ ҳам оладилар. Бизнес мактаби биноси замонавий дизайнга эга. Хоналар планшет, электрон доска ва китоблар ҳамда онлайн савдога мўлжалланган компьютерлар билан жиҳозланган.
Дарслар ҳафтада 6 кун икки сменада 4 соатдан давом этади. Академияда Жаҳон савдо ташкилотининг махсус курсларида тайёрланиб, сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар дарс беришади. Ўқиш давомийлиги уч ой. Битирувчилар жаҳон электрон платформасида тан олинган халқаро сертификатга эга бўлишади. Битирувчиларга ҳозирданоқ талабгорлар бор. Катта экспортчи корхоналар, буюртма асосида академия битирувчиларини ишга олишга шай туришибди.