Қайд этилишича, шунингдек, кредит олувчиларнинг қарийб 27 фоизи, яъни 1,4 миллион нафари 2 та ёки ундан ортиқ кредитга эга.

Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Масалан, 2020 йил бошида 3 та ёки ундан ортиқ кредитга эга бўлганлар улуши 5 фоиз бўлган бўлса, 2025 йилнинг июнига келиб бу рақам 11 фоизга етган.

2 та кредитга эга бўлган фуқаролар улуши эса шу давр мобайнида 13 фоиздан 16 фоизгача ўсган.

Бу ўзгаришлар аҳолининг кредит маблағларидан кўпроқ фойдаланаётганини англатади.

Яна бир муҳим жиҳат — кредитлар сонининг йилдан-йилга қандай ўзгараётганидир.

2020 йилда 1 та кредитга эга бўлганлар улуши 82 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилнинг июнида 73 фоизгача камайган. Яъни, битта кредит билан кифояланаётганлар сони пасайган, бир нечта кредитга эга фуқаролар эса кўпайган.