Мазкур 50 автобус Самарқанддаги “СамАвто” автозаводидан сотиб олинган.

“Бу автобуслар кам ёнилғи сарфи, оддий техник кўрсаткичлари ва ҳамёнбоп нархи (37 минг доллар) туфайли шаҳар шароитига жуда мос келади. Улар энг муҳтож маҳаллаларда 4 та янги линияда ҳаракатланади”, — деди Ўш шаҳри мэри Алмаз Мамбетов.

Ҳар бир автобус 38 йўловчига мўлжалланган.