ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг “Дарё” сўровига кўра маълум қилишича, уларнинг ярмидан кўпи пойтахтда қайд этилган:

Тошкент шаҳри — 29;

Фарғона вилояти — 8;

Бухоро вилояти — 3;

Андижон вилояти — 2;

Тошкент вилояти — 2;

Наманган вилояти — 1;

Сурхондарё вилояти —1;

Самарқанд вилояти — 1;

Хоразм вилояти —1;

Қорақалпоғистон Республикаси — 1.

Ушбу ҳайдовчилар олган жарима баллари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилган. Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳозирча жарима балли 12 баллга етган ҳайдовчилар йўқ. 

“Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар яна бу ҳуқуқни қайтариб олиш учун аввалгидай фақат имтиҳон топширмайди, назарий ва амалий билимлар бўйича автомактабларда ўқиши ҳам талаб этилади. Бунда назарий имтиҳонда аввалгидек 20 саволдан 18 тасига эмас, 50 та саволдан 46 тасига тўғри жавоб бериши лозим бўлади”, деди Зойир Йўлдошев.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-1-моддасига кўра, бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

“Биласиз, жарима балли олингандан сўнг уни бошқа ҳайдовчига қаратиш, кўчириш ёки бошқа услубларда ўчиришнинг умуман имкони мавжуд эмас. Ягона тартиб ва қоида эса йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилишдир”, деди ЙҲХХ вакили.

2025 йил 1 июндан ЙПХ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12 та моддаси асосида ёзилган баённомалар асосида, 2026 йилнинг 1 апрелидан эса қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи қурилмалар томонидан аниқланган тўрт турдаги қоидабузарликлар, яъни светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланиш ва тезлик қоидаларига амал қилмаслик каби қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланиши белгиланган.