Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шунингдек, Навоий вилоятида ҳам тиббий суғурта йўлга қўйилади.

Бунинг учун:

- бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;

- Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 миллиард сўм йўналтирилади;

- Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади. 

Бунда тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади, ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.