Эътиборлиси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига аъзо корхоналар томонидан 6 миллион 750 минг метр квадрат маҳсулот тайёрланди.
Энг кўп маҳсулот Фарғона вилоятида жойлашган йиллик қуввати 4,3 миллион метр квадрат бўлган “Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҲК томонидан тайёрланган. Ўтган давр мобайнида корхонада 2,635 миллион метр квадрат маҳсулот ишлаб чиқарилди. Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган экспортёр корхоналардан бири “Prime ceramics” МЧЖда шу кунгчача 1,426 миллион метр квадрат керамик плиткалар мижозларга етказилди. Сирдарё вилоятида жойлашган “Sirdarya Ceramic Production” МЧЖ ҚКда ҳисобот даврида 2,030 миллион метр квадрат маҳсулот тайёрланган.
Шунингдек, “National Ceramics” МЧЖ ҚК (1,362 млн метр квадрат), “Great wall ceramic industries” МЧЖ (819 минг метр квадрат), “Orient-ceramic” МЧЖ (759 минг метр квадрат), “Premium elegant ceramics” МЧЖ (230 минг метр квадрат), “Lyux Granit” МЧЖ (686 минг метр квадрат), “Flate Tile” МЧЖ (720 минг метр квадрат) каби корхоналар томонидан маҳаллий керамик плиткалар харидорларга етказилган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий керамик плиткалари дунёда ўз ўрнига эга. Боиси, ушбу маҳсулотларга нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорида талаб ўсиб бормоқда. Шу боис корхоналар томонидан янги технологиялар ўрнатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтириляпти.
Эътиборлиси, ўтган даврда корхоналар томонидан 12,8 миллион долларлик керамик плиткалар экспорт қилинган. Бу борада “Prime ceramics” МЧЖ, “Orient-ceramic” МЧЖ ва “Moderna ceramic industries Fergana” МЧЖларида кўрсаткичлар юқори ҳисобланади. Миллий маҳсулотларимизни экспорт қилишда Қозоғистон Республикаси пешқадам ҳисобланади. Қўшни давлатга 4 миллион 485 минг метр квадрат керамик плиткалар етказиб берилган. Шунингдек, Тожикистон Республикаси 4,190 ммиллион долларлик, Қирғизистон эса 2,167 миллион долларлик маҳсулот харид қилган. Эътиборлиси, юртимизда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар Европа давлатлари Россия Федерацияси (37,3 минг метр квадрат) ва Озарбайжон (104,783 метр квадрат)га ҳам экспорт қилинган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
ахборот хизмати