Ўзбекистонда 150 йил давомида биринчи марта кузатилган чанг, қумли бўронни даставвал кўпчилик қурилиш майдонлари сабабли деб ўйлашди. Бу чўлдаги қумларнинг шамол орқали кириб келиши ҳисобланади.
Дов-дарахтлар Ўзбекистон бўйича 8%ни ташкил этади. Жаҳон стандартига кўра эса кўкаламзорлаштирилган майдонлар 30% даражада бўлиши лозим.
2021/2023 йилларда чанг ва газ ускуналарини янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқилган ва ишлар бошланган. Ҳозирда 6,5 мингга яқин чанг ва газ ускунларининг 60 фоиздан ортиғи яроқсиз, сўнгги 10 йилда модернизация қилинмаган.