"Дунё" ААнинг хабар беришича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Латвия икки томонлама савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Латвия томони Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашгани ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ошганини урғуланди.
Учрашув давомида, шунингдек, "Uzbekistan Airways"нинг Тошкент-Рига йўналиши бўйича парвозлари сонини ошириш, авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Осиё йўналишида қўшма рейсларни ишлаб чиқиш, электрон тижоратни фаоллаштириш ва мамлакатимизда Латвия почтаси ваколатхонасини очиш имкониятлари кўриб чиқилди.