Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 3 та ҳайвонот боғлари фаолият юритмоқда. Улар Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган.
Мазкур ҳайвонот боғларида жами 11 576 дан ортиқ ҳайвонот дунёси жонзотларининг турлари мавжуд. Улар куйидагилар:
33 турдаги қуруқликда ва сувда яшовчилар;
412 турдаги судралиб юрувчилар;
606 турдаги сут эмизувчилар;
5973 турдаги балиқлар;
1947 турдаги паррандалар;
2605 турдаги бошқа жонзотлар.