Унда қайд этилишича, ногиронларнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларга фуқаролик бериш, шунингдек, республиканинг халқаро шартномаларига мувофиқ, ногиронларга бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларни таъминлашда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларини қўллаш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисоблади.

“Ўзбекистонда 760 мингдан ортиқ ногирон яшайди. Улар ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирлари билан қамраб олинган. Ўтган йили ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Ўзбекистон парламенти Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ҳам ратификация қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ногиронларнинг ўзини-ўзи англаш бўйича минтақавий кенгаш тузишни таклиф қилмоқда”, - деб ёзади “Sada El Balad” газетаси.