Қайд этилишича, ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоиз пастлиги кузатилмоқда.

Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида, касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3ни ташкил этмоқда.

"Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838 та бемор ўрни яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда", дейилади хабарда.