Унга кўра, 2023 йил ноябрь ойида:

- "Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш;

- умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган

Аввалроқ, Президент мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлигини ошириш ҳақида топшириқ берган эди.