Бугун кундуз куни республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутиляпти. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 12-15о илиқгача исийди.
28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси 2-7о илиқни, кундузи 17-22о илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.
3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутиляпти. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва 12-17о илиқни ташкил этади.
2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутиляпти, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.