Хусусан, “Ал-Жумҳурия” газетаси, “Ал-Усбуъ”, “Ал-Қоҳира24”, “Сада ал-Балад” каби электрон нашрларда Халқаро зиёрат туризми ҳафталигига бағишланган хабарлар тарқатилди.
Абдулҳодий ал-Қасабий Халқаро зиёрат туризми ҳафталигидаги иштирокига бағишланган мақолада икки мамлакат ва халқларимиз ўртасидаги ришталар узоқ ўтмишга бориб тақалишига эътибор қаратилган. Дўстлик руҳидаги муносабатлар Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга 2018 йилда амалга оширган расмий ташрифи давомида имзоланган қатор битим ва шартномалар турли соҳалардаги шерикликни янада мустаҳкамлагани, туризм ва иқтисодий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланган.
Миср матбуотида чоп этилган хабар ва мақолаларда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда, Мисрнинг Яқин Шарқда муҳим ўринга эга экани ҳам алоҳида қайд этилган.