Низомга кўра, пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
-акваториянинг чуқурлиги 3 метргача, қирғоқдан 50 метргача майдон дам олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган предметлардан тозаланган бўлиши;
-пляж акваториясида паст ҳароратли йер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
-порт иншоотлари, пирслар, причаллардан санитария-епидемиология хизмати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши;
-пляж саноат ва маиший оқава сувлар чиқариб ташланадиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши зарур.
Қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасига мувофиқ жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши ҳамда ўрнатилган тартибда таснифланиши лозим.
Бундан ташқари, Қонунга мувофиқ сертификатлаштириш ваколатли давлат органи – Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги аккредитация қилинган сертификатлаштириш бўйича ташкилот яъни “Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, Пляж хизматларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан тасдиқланган “Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия обйектларини таснифлаш тартиби тўгрисида”ги Низом асосида Ўз ДСт 13009:2021 “Туризм хизматлари.Пляж фаолиятига доир талаблар ва тавсиялар” давлат стандартига мувофиқлигини баҳолаш орқали амалга оширилади.