Унда кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади.
Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 март санаси белгиланган.
Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар мазкур жараёнга масъул тузилмалар этиб белгиланмоқда.
Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Дастурда:
сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш;
халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.