Қайд этилишича, ҳафталик доирасида мамлакатимиз бўйлаб қатор маданий-маърифий, илмий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад — республикамиздаги барча қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ижодий фаолиятларини оммалаштириш, миллий қадриятларга ҳамда она Ватанга фидойи қизлар сафини янада кенгайтириш.
Ҳафталикнинг илк кунида “Ўзбекистон қизлари: ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари” мавзусидаги Республика Форуми бўлиб ўтди.