2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин.

Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар давлат тилини билиш даражаси бўйича тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.

Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга сертификат бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун тузиладиган тест топшириқлари марказ ўқув дастурига мувофиқ шакллантирилади.

Бунда, тест топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган талаб асосида марказ тавсия этган мутахассислар томонидан шакллантирилади.