Яшнобод инновацион технопарки резиденти — “Interactive Robot Solutions” корхонаси маркетинг ва бошқа соҳаларда сунъий интеллектни қўллаш бўйича фаолиятини йўлга қўйган инноваторлардан. Ҳозир бу ерда сунъий интеллектли турли форматдаги роботлар ишлаб чиқарилмоқда.

“Interactive Robot Solutions” маркетингда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича янги бошловчи ва нафақат сунъий интеллектга эга турли форматдаги роботларни ишлаб чиқаради, балки робот информатордир. У ишлаб чиқараётган роботлар одамлар билан мулоқот ўрнатиши ва уларнинг саволларига жавоб бериши, шунингдек, қўлланма сифатида маҳсулот, хизмат ёки объектга тегишли маълумотларни тақдим этиши мумкин.

Бугунги кунда роботлар одамларга маҳсулот, хизмат ва объектлар ҳақида маълумот бериб, саволларга жавоб беради. Робот-консультантлар меҳмонхоналарда меҳмонларни кутиб олиш, бошқарувчилик вазифасини бажариши, ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланиши мумкин.

Oxford Economics ташкилотининг маълумотларига кўра, роботлар ишлаб чиқаришда одамларнинг ўрнини борган сари кўпроқ эгаллайверади. Аммо компаниялар харажатлари ҳам қисқаради. Натижада иқтисодий самарадорлик ўсиб, янги иш ўринлари ташкил этилишига сабаб бўлади.

“Interactive Robot Solutions” илаб чиқараётган ADBOT (хизмат қилувчи робот) нутқни ажратиш, қидирув ва юзни аниқлаш, нутқни тушуниш, таклифлар билдириш лаёқатига эга. ADBOT одамлар билан мулоқот қилиш ва уларга турли хизматлар кўрсатиш, жумладан, муайян масалада маслаҳат бериш, тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган.

Рухсора ЎРИНБОЕВА,

Яшнобод инновацион технопарки матбуот котиби