Вазирлар Маҳкамасининг «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 20 кишидан иборат марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:

  • аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш йўналишида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
  • ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Марказ директори лавозими бўйича ОТМ факультети деканига, ўринбосар — декан ўринбосарига тенглаштирилмоқда

Икки ой ичида марказни тажрибали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш учун очиқ танлов ўтказилади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5 июлдан кучга кирди.