Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.