Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Телефон ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилга нисбатан 110 272 тага ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 8 ойида хориждан қиймати 117,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 290 та мобил телефон тўғри келган.