«Афғонистондан Шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайгани кузатилаяпти,- деди Олим Нарзуллаев. - 2021 йилда, 2020 йилга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар 18,4 фоизга ошди. Яъни, бундай жиноятлар ўтган йили 7 минг 142 тани ташкил этди.
Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ҳажми 1 минг 864,4 килограммга тенг бўлди. Бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 20,9 фоизга кўпдир».