Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 %га ошган.
2023 йилнинг 11 ойида туғилганларнинг 459 701 нафари ўғил болалар, 427 723 нафари қиз болалар.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида қиз болаларга нисбатан 31 978 нафар кўп ўғил болалар туғилган.