Бу ҳақда ҳукуматнинг 28 февралдаги фармойишида белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида ташкил этилади.
Ҳужжатга кўра, умумхалқ хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини ташкил этилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.