Эндиликда бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Фармонга кўра: 

  • Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин. 
  • 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.
  • Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Фармонга мувофиқ мамлакатимизда мактабгача таълимни янги сифат босқичига олиб чиқувчи "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади.

Янги тизимнинг ўзига хосликлари:

  • 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.
  • Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.
  • Инновацион марказларда симуляцион вазиятлар орқали болаларда кичик ёшдан касбларга қизиқиш ва экологик маданият шакллантирилади.