2023 йил 1 июль ҳолатига 4 минг 702 ўринли 12 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 24 минг 394 ўринли 51 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида, яъни янги ўқув йили бошланишига қадар республика бўйича жами 6 минг 400 ўринли 11 та талабалар турар жойи фойдаланишга топширилади.

Шундан, Тошкент шаҳри талабалар шаҳарчаси ҳудудида жами 3 та 1 800 ўринли (Ўзбекистон миллий университети учун 1 та 400 ўринли, Тошкент давлат техника университети учун 1 та 800 ўринли ҳамда Тошкент тиббиёт академияси учун 1 та 600 ўринли) талабалар турар жойида қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармонига мувофиқ биргина 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган. Топшириққа мувофиқ, йил якунига қадар Давлат дастурида белгиланган 18 минг ўринли талабалар турар жойлари ҳам тўлиқ қуриб битказилади.