Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ишчи гуруҳи белгиланган жойларга ўрнатилган онлайн кузатув IP-камералари орқали республика бўйлаб доимий мониторинг олиб бориб, қоидабузарликларни аниқламоқда.

3714 та ҳолатда ҳуқуқбузарлар транспорт воситаларидан чиқинди ташлаган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар 2232 та ҳолатда тегишли тартибда жазога тортилган бўлиб, яна 7585 та ҳолатга чора кўрилмоқда.

Энг кўп ҳуқуқбузарликлар қуйидаги ҳудудларда содир этилган:

  • Андижон вилояти — 3001 ҳолат;
  • Наманган вилояти — 2937 ҳолат;
  • Фарғона вилояти — 1645 ҳолат;
  • Самарқанд вилояти — 981 ҳолат;
  • Тошкент вилояти — 434 ҳолат;
  • Сурхондарё вилояти — 250 ҳолат;
  • Сирдарё вилояти — 144 ҳолат;
  • Тошкент шаҳри — 121 ҳолат;
  • Хоразм вилояти — 117 ҳолат;
  • Навоий вилояти — 99 ҳолат;
  • Қашқадарё вилояти — 70 ҳолат;
  • Жиззах вилояти — 16 ҳолат;
  • Бухоро вилояти — 2 ҳолат.

Жарима белгиланган ҳолатлар (2232 ) бўйича умумий сумма 956 миллион 887 минг сўмни ташкил қилади.

Онлайн кузатув камералари нафақат чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаш ва чора кўриш имконини беради.