Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳабибуллаев Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, республиканинг Сурхондарё вилояти жанубида йил давомида энг кўп чанг бўронлар кузатилиб, уларнинг ўртача сони 30 кундан кўп.
Йил давомида 20 ва ундан ортиқ кун кузатиладиган чанг бўронлар мавжуд ҳудудлар республиканинг Қизилқум чўли жануби ва Оролбўйи акваториясига тўғри келади.
Охирги пайтларда Тошкент шаҳри ва унинг атрофида чанг тўзон ҳодисалари билан боғлик кунлар сони ортмоқда ва у 3 кунни ташкил этмоқда.