Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов хабар берди.

Унинг айтишича, ЙТҲларининг 49,3 фоизи йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб содир бўлган.

Шунингдек, 1315 та (20,4 фоизи) ЙТҲларига инсон омили (тезликни ошириш, ҳайдовчининг тажрибасизлиги кабилар) билан боғлиқ бўлган ҳолатлар сабаб бўлган. Республика бўйича 884 та жойда пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмаганлиги аниқланган.