Тадқиқотга кўра, зўравонликка учраган аёлларнинг ҳар бешидан бири (20 фоиз) ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган.

Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар ўта тафовутга эга: Андижон вилоятида – 33,3 фоиз, Навоийда эса – 6 фоиз аёл ўзига зарар етказиш фикрини билдирган. Мутахассислар бу тафовутни турли ҳудудларда психологик қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ёрдамнинг фарқли даражада бўлиши билан изоҳлайди.

Сўров натижалари стрессни енгиш стратегияларига доир қизиқарли тенденцияларни ҳам очиб берди:

  • Жисмоний фаоллик ва уй юмушларига берилиш — 29,2%
  • Ёлғиз қолиш орқали енгишга уриниш — 23,9%
  • Ҳиссий портлаш билан бўшаниш — 22,5%
  • Яқинлар билан суҳбатлашиш — 11,1%

Бундан ташқари, респондентларнинг 6,7 фоизи стресс ҳолатидан чиқишда умуман қийналишини айтган. Мутахассислар бу кўрсаткич аёллар учун психологик хизматлар, маслаҳат марказлари ва ижтимоий ёрдам тизимини кучайтириш зарурлигидан далолат беришини таъкидламоқда.